Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ: ОЧИҚ ВА САМАРАЛИ МУЛОҚОТ

Аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини амалда таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.Бугун Кенгаш раҳбарияти томонидан Наманган ва Фарғона вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди.Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров Наманган вилояти, Давлатобод туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказиб, унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган кўплаб фуқароларни қабул қилди.Жумладан, қабул давомида 58 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилиб, 8 таси жойида ижобий ҳал этилди.Мурожаатчиларнинг 12 та ёзма ариза ва шикоятлари қабул қилинди, 38 таси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.Сайёр қабулда низоли оилалар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга оила ва никоҳ масалаларига бағишланган видеофильм намойиш этилди.Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида низоли оилалардан5 нафари яраштирилди.Шунингдек, Наманган вилояти Бандлик бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида 64 та корхона ва ташкилот иштирок этиб, турли соҳалар бўйича 1540 та бўш иш ўрни таклиф этилди. Ярмаркада 454 нафар иш изловчи фуқаро қатнашди. Ярмарка якунларига кўра, 52 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 21 нафари эса касб-ҳунарга ўқитиш курсларига йўлланма олди, 320 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.Бугун Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг мурожаатларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Н.Бобохонова, Кенгаш судьялари И.Ҳакимов ва Г.Шукурлаевалар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.Жами 23 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг 21 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси жиноят ишлари бўйича, 1 таси маъмурий суд ишлари юзасидан мурожаатларни ташкил этади.15 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шундан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги низо юзасидан 5 та оилани яраштиришга эришилди.2 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди, 1 та ёзма шикоят аризаси қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бола уч ёшга тўлгунига қадар таъминот ундириш ҳақидаги 2 та, вояга етмаган бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги 1 та, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб бўйича 5 та, кредит ва қарз шартномаси бўйича 1 та, фуқаролик ишлари кўрилиб, ариза ва даъво аризалар қаноатлантирилди.

17 Июль 2026 340

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Очиқлик даражаси умумий (аниқроғи ғаразли) фикрлар билан эмас, ҳуқуқий мезонлар билан белгиланади Бугун баъзи бир ижтимоий тармоқларда (“Bahodir Ahmedov”, “Advokat Abdullayev”) Судьялар олий кенгашининг Расмий телеграм каналида эълон қилинган Кенгашнинг судьялик лавозимларига номзодларни тайинлаш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётганлиги тўғрисидаги ахборотга муносабат билдирилиб, бу жараённинг очиқ эмаслиги даъво қилинди. Хусусан, “Advokat Abdullayev”нинг даъвосича, “Жамоатчиликка йиғилиш бўлаётганини билиш унчалик қизиқ эмас” эмиш... Булар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан: “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар...)” давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотлар жумласига киради ва улар эълон қилиб борилиши лозим. Судьялар олий кенгаши амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаган ҳолда, жамоатчиликка йиғилишларнинг бориши ва унинг натижалари ҳақида тезкор, энг муҳими – расмий кучга эга аниқ қарорларни тақдим этиб келмоқда. Бугун ўтказилган Кенгаш йиғилишининг натижалари ҳам Расмий телеграм каналга аллақачон жойлаштирилган. Албатта, сиз таъкидлаб ўтмасангиз ҳам Судьялар олий кенгаши аъзолари суд тизимида ҳар бир тайинлов инсон тақдири ва қонун устуворлиги билан боғлиқ эканлигини жуда яхши англайди. Кенгаш ахборот узатишда ҳиссиётларга эмас, ҳуқуқий асосларга таянади. Шундан келиб чиқиб, Кенгаш расмий телеграм каналида ва интернет сайтида ҳар бир муҳим йиғилиш ҳақида жараённинг ўзидаёқ дастлабки ахборот берилади ва узоқ куттирилмаган ҳолда якуний қарорлар ҳам жойлаб борилмоқда.  Кенгашнинг судьялик лавозимларига номзодларни тайинлаш жараёни, жумладан номзодларнинг саволларга жавоб бериши Кенгаш биносининг кутиш залида ўрнатилган монитор орқали бошқа номзодлар учун онлайн трансляция қилинади. Шу билан бирга, номзодларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари вилоят судларида махсус алоқа тизими (ВКС) орқали имтиҳон жараёнини кузатишлари имконияти яратилган. Лекин, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунда Кенгаш аъзоларининг овоз бериши ёпиқ мажлисда ўтказилиши, овоз бериш чоғида Кенгаш аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек Кенгаш аъзоси маслаҳатлашув сирини ошкор этишга ҳақли эмаслиги, Кенгаш аъзоларининг овози ва уларнинг фикри сир сақланиши ҳамда унинг ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида ҳуқуқий нормалар белгиланганлигини ҳам назардан четта қолдирмаслик керак.   Ўрни келганда, бу жараённи бевосита кузатиш учун қизиқиш билдираётганларга ҳеч қандай таъқиқ ўрнатилмаганлигини ҳам эътироф этиш, мақсадга мувофиқ. Хулоса қилиб айтганда, давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлиги жамоатчиликни чалғитадиган нохолис, ғаразли, кинояли гаплар билан эмас, балки миллий қонунчиликда белгиланган меъёрлар билан таъминланади. Судьялар олий кенгаши матбуот котиби

10 Июль 2026 2815

“Суд журналистикаси” курси ўз самарасини бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Суд журналистикаси” курсининг илк қалдирғочлари бугунги кунда ўзларининг турли мақола ва материаллари билан ОАВ ларида фаол иштирок этишмоқда.Хусусан, ушбу курс тингловчиси Нуржаҳонбегим РАШИДОВАнинг “Тирик гулхан” сарлавҳали суд очерки “Jadid” газетасининг 2026 йил 3 июлдаги №27 (131) сонида чоп этилди.

6 Июль 2026 157
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech