Янгиликлар

Олий суднинг тежамкор судьясига ташаккурнома келди...

Бунақа одат ҳаммадаям йўқ. Шу боис, дастлаб, Олий суд судьяси Зафаржон Файзиевга ишхонадаги айримлар ажабланишди, бор-бора кўникди, ўрганди, ҳатто такрорлайдиган бўлди. Зафаржон Файзиевнинг хос одати шуки, уйдами ё ишдами – фарқи йўқ, беҳуда ёниб турган чироқлар ўчириб юради. Эрталаб ишхонага кираркан, илгари тез-тез, эндиликда баъзан-баъзан, ишни фаррошлар унутиб қолдирган ёритиш мосламаларини ўчиришдан бошлайди. Сўнг навбат йўлаклардаги (зарурият бўлмаса-да) порлаб турган чироқларга келади. Қўшни хонага чиқса ёки суд залига тушса, наинки ўзининг, балки (ўзи билан бир ҳайъатда бўлган) ҳамкасблари хонаси чироқларини ҳам ўчириб қўяди! Шунинг учун З. Файзиевнинг хонасидаги чироқ ўчиқлиги унинг ишда эмаслигини англатмайди: ё раҳбарият қабулида, ё суд мажлиси ёкинки бошқа бирор юмуш билан шу атрофда юрган бўлади. Фаолиятини ҳайдовчиликдан бошлагани учунми ёки Самарқанднинг олис-яқин туманларида яшаб-ишлаб, “бир қатим нур” қадрини ич-ичдан ҳис этганиданми, ишқилиб, Олий суд судьялигига сайланганидан (2018 йил) бери канда қилмайдиган шу одати тилдан-тилга ўтириб, Энергетика вазирлигига етиб борди. Энергетиклар дарҳол ҳисоб-китобини чиқарибди. Олий маҳкамадаги ҳар бир ЛEД-панель 80 ватт қувватга тенг бўлиб, 1 соатда 0,08 кВт·соат электр энергияси сарфлайди. Бу соатига 80 сўм деганидир. Ишхонасининг ҳар бир қавати йўлагида ўртача 26 та панель бир суткада 50 минг сўм «ёзиши» мумкин. З. Файзиевнинг бевақат ёниб турган панелларни ўчириб юриши билан бир ойда (22 иш кунида) 1 миллион 100 минг сўм, бир йилда эса, тахминан 13 миллион 200 минг сўмни тежалишига сабабчи бўлаётган экан. (Бу фақатгина иккита қаватнинг йўлакларидаги ёритиш панелларини ўчириб юриши ҳисобига !). Бу рақам беш йилга зарб этилса, 66 миллион сўмни ташкил этади. Энергия тежамкорлиги дегани шу. Ҳамма шундай тежамкор бўлса, умумий манзарани тасаввур қилиш қийинмас. Олий суд судьяси З. Файзиев буни амалда намуна тариқасида кўрсатиб қўйдики, Энергетика вазирлигидан махсус вакил келиб, самимий ташаккур айтиб кетиши мутлақо табиий.

3 Январь 2024 4484

Йилнинг сўнгги тайинловлари

 Судьялар олий кенгашининг  жорий йилдаги очиқ танлов шаклидаги  охирги  йиғилиши ниҳоясига етди. Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси, якунда қабул қилинган қарорлар ортидан янги йилни айрим судьялар шу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримлари эса  ваколати муддати даврига қайта тайинлангани билан қарши оладиган бўлди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Кукиев Музаффар Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Саидов Жаҳонгир Жамолович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Мухиддинов Абдурасул Рахимович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Эрметова Шоира Хасановна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Тўраев Бекзод Бахшуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Якубов Махмуджон Мухамаджонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Чориев Дилшод Шавкатович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Солиев Набижон Раҳматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Парпиев Хусанбой Шовдонбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимига ; Хаитбоев Алибек Отабекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди. Бундан ташқари -  Абибуллаев Елубай Онгарбаевични Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилиб, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

29 Декабрь 2023 3914

РАСМИЙ  МУНОСАБАТ

“Эзгулик” жамиятининг раиси томонидан ижтимоий тармоқда Чирчиқда судья марҳумни жаримага тортганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Аниқланишича, жорий йилнинг март ойида фуқаро ва  Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси уч нафар фуқарога нисбатан Қибрай тумани, Хазина кўчасини очиш, ўзбошимчалик билан қурилган темир дарвоза, девор ва ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Низо фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди томонидан кўрилишида уч нафар жавобгарлардан бири суд мажлиси бўладиган вақт ва жойи маълум қилинган бўлса-да, процессга келмаган ва бунинг сабаблари ҳам судга маълум қилинмаган. Натижада фуқаролик иши амалдаги Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддаси 3-қисмига асосан, келмаган жавобгар иштирокисиз кўрилиб, даъво қисман қаноатлантирилган (15.08.2023й). Жавобгарларга ноқонуний умум фойдаланувидаги кўчага чиққан ҳолда қурилган қурилмаларни бузиш мажбурияти юклатилиши билан бирга тегишли давлат божини (жарима эмас) ҳам солидар тартибда ундирилиши белгиланган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмасдан фуқаролик иши Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида кўрилган. Ишда қатнашмаган жавобгарнинг вафот этгани, ўтган вақт давомида унинг мол-мулки (уй-жойи ва унга туташ низога сабаб бўлиб, ноқонуний қурилгани айтилаётган дарвозахона) бошқа шахсга сотилгани аниқланган. Биринчи инстанция судида қатнашган даъвогарлар ва бошқа жавобгарлар томонидан судга ушбу жавобгарнинг вафот этгани маълум қилинмаган. Шунга кўра, ҳал қилув қарори (15.11.2023 й.) бекор қилиниб, тегишли жавобгарни ишга жалб қилиш масаласи кўрсатилган ҳолд, иш янгидан кўриш учун юборилган. Шунингдек, ишни биринчи инстанция судида кўрган судьянинг ишни кўришда йўл қўйган хатоликлари, низони жойига чиқиб ўрганмаганлиги ҳолатлари вилоят суди судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилиб, тегишли баҳо берилади.  Айни пайтда фуқаролик иши биринчи инстанция судида қайта кўрилмоқда.  Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

28 Декабрь 2023 2303
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech