Янгиликлар

Энди улар – судья!

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган очиқ танлов шаклидаги  йиғилишида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг йигирма нафардан ортиқ битирувчилари  иштирок этган очиқ танлов якунида ўн саккиз нафар номзод  илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Ҳайитова Адиба Ғофуровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Кабирова Наргиза Акрамовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Мухамеджанов Баходир Орифович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Сафаров Анвар Амонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Санаев Ботир Уролович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига; Болтаев Илёс Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига; Хакимов Азимжон Эгамбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига; Розимов Шохаббаз Худайберганович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига; Турғунов Алишер Аброр ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси лавозимига; Хожимуродов Жасур Жаҳонгирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига; Жўрабоев Дадажон Шавкатбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Косимов Шахобиддин Уткирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг раиси лавозимига; Холиков Музаффар Абдигаппарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Мирзаев Фарходжон Тахирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига; Таиров Нураддин Нзамаддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига; Пиржонов Журъат Ражаббаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Шомуротов Илёрбек Ўктамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Хужаназаров Акмалжон Рахимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек: очиқ танловда муваффақиятли иштирок этган  Аманиязов Жалгас Жолдасбаевични - Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Зиямбетов Дамир Абдирахмановични - фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ибрагимов Фархад Бахадыровични - жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг раиси лавозимига; Кдырниязов Жеткиншек Буркитбаевични - жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман судининг раиси лавозимига; Бабаназаров Калбай Рустамовични - Нукус туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;Утепбергенова Гульназ Кожабергеновнани - жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьяси лавозимига (судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига) тайинлаш мақсадга мувофиқ, деб топилгани ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

15 Декабрь 2023 6623

Кенгашдан сўнг: бугунги танлов, тайинлов ва қайта тайинловлар...

Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ваколат муддати якуни етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида  айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Ибодуллаев Анвар Абдужабборович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Абдуллаев Лазиз Амриллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Турдибеков Азизбек Турдибекович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди; Равшанов Хуршид Сагдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шаропов Жамшид Бурҳонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Расулов Санжарбек Игамкулович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Жаббаров Жавлон Равшан ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Ҳасанов Шаҳобиддин Гулямович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Бегимқулов Одилбек Нурмуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Алимардонов Тўра Шодмонович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Нуримов Орифжон Тоштемирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Жураев Бехзод Хамидович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Бегимов Руфат Мусурмонович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Гулямова Озода Миркамаловна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Абдурахимов Бехзод Баходирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари: Эргашев Фаррух Алишерович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Шукурлаева Гули Юсуповна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Эргашев Мансур Фазилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Саидмуратов Баходир Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Бобоев Жонибек Рўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик,  шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига; Талипов Сухроб Максуджанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига; Нурматов Зубайдулло Маликович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

15 Декабрь 2023 5437

Анъана давом этмоқда ёки Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али “қарзи”ни узди

 Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари учун  “Адолат ва маънавият” мавзуда маърифий тадбир ўтказиш яхши анъанага айланиб бормоқда.  Таниқли адиб ва шоирлар иштирокида ўтказилаётган шундай тадбирларнинг бирида  Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат мукофоти соҳиби Муҳаммад Алининг иштироки кутилгани, бироқ фавқулодда ва хайрли сафар сабаб домла билан учрашув яқин келажакка қолдирилгани ва у кишининг ўрнини шогирдлари билдирмагани ҳақида аввалроқ ёзгандик. Куни кеча атоқли ва ардоқли адибимиз  Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабига ташриф буюриб, “қарзи”ни узди. Домла бирга таниқли адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков, ёзувчи Шойим Бўтаев ва шоир Хумоюн Акбаровнинг иштироки эса тадбир янада қизиқарли ўтишини таъминланди.  Алоҳида таъкид этилдики, давлатимиз раҳбари ҳақ гапини айтган: адолат ва маънавият – ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалар, маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди. Шунинг учун ҳам судьялар, юрист кадрларни тайёрлаш ва судьялик лавозимига тайинлашда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқдаги, “Адолат ва маънавият” маърифий тадбири бу борада  белгиланган чора-тадбирларнинг бири ҳисобланади. Учрашувда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али китоб, маънавият  ва  адолат  йўналишидаги қарашларини ўзи йиллар давомида  тадқиқ қилган  Амир Темур ва  темурийлар даври билан боғлаб тушунтирди. Буюк боболаримизнинг тарихда адолатли ҳукмдор сифатида ном қолдирганининг ўзи уларнинг маънавий дунёси ҳам кенг бўлганига далолат қилади.  Шунинг ўзи ҳукм ёки қарор чиқариш ваколатига эга касб эгаларидан профессионал салоҳиятдан ташқари маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳам намуна бўлиши шартлигини  билдиради. Бадиий асар мутолааси шунинг учун ҳам керакки, қайси  китобни қўлга олманг, унда ижтимоий ҳаётдаги муносабатлар бадиий шаклда ўз аксини топган бўлади. Судья бадииятни ҳис қилса, суддаги тарафларнинг руҳий кечинмаларини ҳам тушунади, ҳис этади, уларнинг ички дунёси ҳақида тасаввур ҳосил қила олади.  Бу  қонуний, адолатли ва асослиқ қарорлар қабул қилинишида  муҳим аҳамият касб этиши аниқ.  Тадбирда сўз олган адабиётшунос Адҳамбек Алимбеков олим сифатида маънавиятнинг шахс фаолиятидаги ўрнини эсда қоларли мисоллар билан  гапирди, мулоҳазага чорлайдиган фикрларни ўртада ташланди. Шоир ва носир иштирокида тадбирда шеър ўқилиши, китоблар ҳадя этилиши учрашув безаги ҳисобланади. Бу галги “Адолат ва маънавият” тадбири ҳам бундан мустасно бўлмади.

14 Декабрь 2023 882
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech