Янгиликлар

Судьялар олий кенгашида учрашув

Жорий йилнинг 28 февраль куни  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Германия Федератив Республикаси Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ўлкаси Адлия вазирлиги котиби Дирк Ведель бошчилигидаги мазкур ўлканинг прокуратура органлари ва Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ)  вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров меҳмонларни  ташриф билан қутлаб, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани,  хусусан, юқори малакали судья кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, лавозимга тайинлаш, шунингдек суд тизимида коррупциянинг барвақт олдини олиш бўйича ўзаро алмашилаётган тажрибалар яхши самара бераётганини қайд этди. Шунингдек, Кенгаш ўтган йили германиялик ҳамкорлар билан икки марта халқаро конференция ўтказилгани, бундай тадбирлар бардавом бўлиши  мақсадга мувофиқ экани ҳам билдирилди. Бундан ташқари мамлакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, судьяларни танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиб ва қоидалар ҳақидалар атрофлича маълумот берди. Ўз навбатида меҳмонлар мамлакатимизда амалга оширилаёт суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг  ижобий натижаларини эътироф этди. Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллиги таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишларга юқори баҳо берди.  Учрашувда коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари, бу борада икки давлат тажрибалари ҳақида фикр алмашилиб, ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

28 Февраль 2022 1072

Тизимда қайта тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.  Кенгаш қарори билан:  Ҳайдаров Алишер Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилди. Опаева Гулчехра Уразалиевна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Солиев Сарвар Ғайратжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Хасанов Оловиддин Рахимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Собиров Фурқат Одилжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Муротов Нуриддин Намозович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Мадаминов Бахтиёр Хайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Саттаров Омон Ильхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

22 Февраль 2022 4185

Етти нафар судья навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди

Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид  қатор  вазифалар  қатори  ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлашга доир масала ҳам кўриб чиқилди Очиқ ва муқобиллик асосида ўтган танлов якунига кўра, Кенгаш қарори билан: Сатторов Алишер Ярашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига; Рахмонов Жамшид Камолович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент ҳарбий судининг раиси лавозимига; Аллаев Одил Неъматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимига; Очилов Улуғбек Сайдирасулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Муллабаева Гўзал Мухтаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Набиев Отабек Олимджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Мухамедова Ирода Эргашевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати  

22 Февраль 2022 3803
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech