Қаршида халқаро тадбир ташкил этилди
«Суд назорати институти»: янгиланаётган Конституциядаги бу тушунча нимани англатади?
Янгиланаётган Конституция. Исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг
“Учтаси – биттада”: адвокат постларига мухтасар муносабатлар
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар муҳокама қилинган йиғилишда айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан: Турдиева Мухайёхон Абдуманнабовна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Ахмадалиев Кахрамон Кадирович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Расулов Сардорбек Шадманбекович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Имомов Розиқ Туронович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Феруз Маматкадирович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Равшанов Зафар Усманович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Курбанов Туйгун Маматкулович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Каримов Хушнуд Римбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Мирзаев Отабек Ибрагимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Наманганда суд ходимлари орқали гўёки “ишни ҳал қилиб бериш” эвазига (иш бўйича тараф бўлган) фуқаролардан пул талаб қилган икки нафар адвокат қўлга олинганига оид хабар айрим интернет-нашрлардан ташқари анча-мунча телеграмм-каналда ҳам эълон қилинди. Бироқ ушбу ахборот Судьялар олий кенгашининг ахборот ресурсида (биринчи манбага ҳавола берган ҳолда) берилгани айрим адвокатларга бироз малол келган кўринади. Хусусан, адвокат А. Абдуллаев ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатларини оқламаслигини (суд ҳукми билан айбдор топилса, албатта) қайд этиши баробарида бундай ҳолатлар суд тизимида унда-бунда учраб турган коррупциянинг белгиси эканига ҳам ишора қилади ва бу гап қисман тўғри. Шунингдек, унинг тизимдаги муаммолар хусусидаги фикр-таклифининг оҳанги нордон ва бироз баҳсли эканидан қатъий назар, нияти некбин экан, эътиборга муносибдир. Андижонлик бир неча адвокатлар томонидан юритилишига ишониладиган “Bastion” каналининг муносабати ҳақида бундай деб бўлмайди. Панада туриб фаолият кўрсатувчи канал маъмурлари (худдики биров билмайдигандек?!) одатича масалани калта қарич билан ўлчаши натижасида яхшигина майдалашиб (ҳатто мижғовлашиб!) кетибди, таассуф... Ахборот кимнингдир кўнглига ёки қайсидир қавмнинг қош-қабоғига қараб эълон қилинмайди. Гап – нима мақсадда эълон қилинаётганида. Бугун одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар дахлсизлиги таъминланишини кучайтириш орқали суд ҳокимиятининг ижобий тимсолини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Узоққа бормайлик, шу йилнинг 16 январида Давлатимиз раҳбари имзо чеккан фармонни эслаш кифоя. Шундай экан, суд ҳокимияти мавқеига акс таъсир этувчи ҳар қандай воқеликни судьялар ҳамжамиятининг органи бўлган Судьялар олий кенгаши фавқулодда ҳолат сифатида баҳолайди. Наманганлик икки нафар адвокат билан боғлиқ ахборотни эълон қилишдан пировард мақсад шу. Негаки, одил судлов мавқеига шу ва шу каби ҳолатлар акс таъсири сезиларли даражада бўлиши аниқ.. Жамоатчиликни шундай ёқимсиз ҳолатлардан огоҳ этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланадики, фуқаролар билиб-билмай фирибгарлик қурбонига айланмасин, шу баробарида суд ходимлари ҳам воқеаликлардан ўз вақтида воқиф бўлиб борсинлар... Бундай мазмундаги хабарлар Кенгаш каналида кеча ё бугун эмас, балки илгаридан бериб борилади. Қолаверса, Судьялар олий кенгаши аҳоли орасида гўёки “судда пулсиз ишинг битмайди”, деган тасаввур шаклланишига сабабчи бўлиш баробарида ўзича “судья билан ишни ҳал қилиши” ортидан қўлга тушиб, жиноий жавобгарликка тортилаётган адвокатлар кўпайиб бораётганидан аввал ҳам бежизга жиддий ташвиш билдирмаган ( 2022 йилда бир эмас, бир неча ўнлаб адвокатга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари судларга келиб тушгани вазият жиддий эканини кўрсатиб турибди). Негаки, одил судловни амалга оширишда адвокатура институтининг аҳамияти қандай бўлса, тизимда коррупциянинг олдини олиш борасидаги қонуний ҳаракатлари аҳамияти ундан ҳам кўпроқдир. Иллатнинг олдини олиш ёки фош этиш ўрнига уни урчишига сабабчилардан бўлиш ҳар икки тизимнинг умуммақсадини ифодаламайди, ахир?! “Bastion”чилар эса масаланинг бу ёғини эътиборга олмай Судьялар олий кенгаши матбуот хизматини “судда айби исботланмаган, суд ҳукми ўқилмаган ва ҳукм кучга кирмаган инсонларни тақдирига хамда ишни кўрадиган 1-чи ва кейинги инстанция судларига ўз фикрини олдиндан билдириб қўйишда”, дея сувни баттар лойқалатишга тушади. Биринчидан, Кенгаш матбуот хизмати ахборотни биринчи манба сифатида эълон қилгани йўқ. Балки, оғриқли воқелик аҳамиятидан келиб чиқиб, уни кўчириб босди, холос. Биринчи манбада воқелик тафсилотлари икир-чикиригача баён қилиниб, аввалдан ҳукм-хулоса қилинмаган, гумондорларнинг на исми-шарифи, на иш жойи очиқланганки, айбсизлик презумпциясига риоя этиш шу-да. Иккинчидан, бошқа манба ахборотини Кенгашга сунъий равишда боғлаб, бу билан гўёки “ишни кўрадиган 1-чи ва кейинги инстанция судларига ўз фикрини олдиндан билдириб қўйиш”, дея талқин қилиш эса, жуда юмшоқ айтганда, энсани қотиради. Чунки, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади (“Судлар тўғрисида”ги қонун, 1-модда), Судьялар олий кенгаши эса суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашувчи орган ҳисобланади (“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонун, 2-модда). Баски, Кенгашнинг асосий фаолияти ва ваколати ҳақида тузукроқ тасаввурга эга бўлмай “ ...судларга ўз фикрини олдиндан билдириб қўйиш”да айблаш кулгили эмасми?! Шугина ахборотни дастак қилиб, Кенгаш каналини “желтый пресса”га менгзаш, ушбу орган матбуот котиби “юрист одам бўлиши керак!” деб иддао қилиш-чи?! Ўрни келибди, билдириб қўйиш зарар қилмайди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4366-сон (27.06.2019 йил) қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишда журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланади. Мазкур лавозимга тайинлов эса Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Кенгаш матбуот котиби мазкур тартиблар асосида лавозимга тайинланган. Унинг қандай мутахассис эканини “Bastion”чиларнинг ўзлари аччиқ алам аралаш эътироф этганини унутмаган бўлса керак. Яна бир гапки, Кенгаш матбуот хизмати томонидан берилаётган баёнот ва муносабатлар мазкур органнинг позицияси ҳисобланади, илло матбуот котибининг шахсий фикри эмас. Шунга қарамай “Bastion” каналида чиққан материалларга “ўзларининг услубида” берилаётган муносабат-баёнотларни Кенгаш матбуот котибининг шахси билан боғлаб, ғирром усулда ахборот хуружи уюштирилаётгани на одобга, на одамийликка тўғри келади?! Судьялар олий кенгаши танқидларга нисбатан нечоғли тоқатли эканига таъкид шарт эмас. Ижтимоий тармоқларда “Bastion”дан бошқа айнан адвокатлар юритаётган қатор телеграм-каналлар ҳам борки, уларда эълон қилинаётган холис ва асосли танқидларга ўз ўрнида муносабат билдириб борилмоқда. Ҳатто ўша адвокат-блогерлар Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган танловда ғолиб деб топилгани ҳам сўзимизнинг яққол исботидир. Улар “пистирма”да турволиб, текканга тегиб, тегмаганга кесак отаётгани йўқ, асоссиз танқидига ўхшатиб берилган жавобдан ўзини қўярга жой тополмай, бировнинг шахси ва шаънига тегиниб, ожизлигини намоён этмайди. Шу боис обуначилари кўп, мижозлари олдида юзлари ёруғ, жамоатчилик ўртасида ўз ҳурматига эга... Айтганча, “Bastion”чилар муносабати ниҳоясида “Соғ бўласлааа… Турсунхонман” (бунақа масхарабозлик ҳуқуқшуносга ярашмайди, уят-э?!), деркан, М. Тиллаевга оид жиноят ишига тааллуқли суд мажлиси баённомаси сохталаштирилгани оид хабар юзасида хизмат текшируви ўтказилаётганини эслатибди:“Шу нима бўлди?! А, лаббай?! Кутвомиза…” (О-ла?!). Жавобимиз шу: турсунхонмисиз, шоядхон ё ҳидоятхонми ёки дилмурод ё гулмуродми, хизмат текшируви ҳали якунлангани йўқ, ўринли сабабларга кўра муддати – узайтирилган. Хизмат текшируви қонуний муддатда поёнига етиб, якуни Андижон вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилгунча сабр, сабр, сабр... Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати P.S. Ушбу муносабат эълон қилиниши арафасида ижтимоий тармоқларда яна битта хабар тарқади. Унда самарқандлик адвокат бир фуқародан қамоққдаги ўғлини чиқариб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатворгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилибди. Таассуф..
Ўзбекистон Республикасининг референдуми республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодаси бўлиб, унда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади. Аслида референдум тушунчаси қандай маънони англатади? Бу борада мутахассис фикрига таянсак... — «Референдум» сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдир, – дейди Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси Акмал Розиқов. – Юртимизда «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган. Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади. — Референдумда кимлар иштирок этади? — Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади. — Референдумда овоз бериш тартиби қандай? — Референдумда овоз бериш бюллетени фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир. Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга кўрсатилган белгилардан бирини қўяди. Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди. Овоз бериш қутилари референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра, янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим. Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабаблар билан овоз бериш биносига кела олмаса, уларнинг илтимосига кўра, референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади. — Фуқаролар муддатидан олдин ҳам овоз бериши мумкинми? — Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади. Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади ва тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди. Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади. Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади. Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА