Тадбиркор аёллар билан давра суҳабти ўтказилди
Ваколати муддати даврига қайта тайинланганларнинг ўн саккиз нафари раҳбар судьялик лавозимига лойиқ кўрилди
Судьялар клубининг навбатдаги онлайн-форуми
Яна бир гуруҳ номзод судьялар қайта тайёрлаш курсларини якунлади
Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ)га аъзо давлатлар Судьялар кенгашлари вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ТДТ Судьялар кенгашлари тармоғининг Низом лойиҳаси муҳокама қилинди. Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг аъзолари Гўзал Зиганшина ва Маликахон Қаландарова иштирок этди. Йиғилишда Низом лойиҳаси бўйича фикр алмашилди, шунингдек, ТДТга аъзо давлатлар ўртасида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик механизмлари ва ривожлантириш йўлидаги устувор масалалар муҳокама қилинди. Қайд этилдики, Судьялар кенгашлари тармоғи Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар судьялари ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариб, минтақавий бирдамликни мустаҳкамлайди, қўшма лойиҳаларга амалга оширилишига кенг имконият яратади. Ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган Низом лойиҳаси Туркий Давлатлар Ташкилоти Судьялар кенгаши раисларининг 2025 йил июнь ойида Озарбайжонда бўлиб ўтадиган учинчи йиғилишида имзоланиши кутилмоқда.
Маълумки, Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган фахрийларнинг намунали ҳаёт йўли ҳақида “Ибрат мактаби” туркумидан китоблар нашр қилиниб келинмоқда. Яхши анъананинг узвий давоми сифатида кеча шу туркум доирасида босмадан чиққан яна иккита китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб қаҳрамонлари элнинг суюкли фарзандлари, суд тизимининг шубҳадан холи дарғаларидир. “Шарафли йўл соҳиби” китобида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат ва жамоат арбоби Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ҳаёти ва серқирра фаолияти қаламга олинган бўлса, “Саҳродай кенг, дарёдай тошқин” китобида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган юрист Парахат Айтниёзовнинг умр йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳар икки китоб муаллифи журналист, “Одиллик мезони” журнали бош муҳаррири Арслон Эшмуродов. Тадбирда алоҳида қайд этилдики, ҳар бир инсон ҳаётида Устозларнинг ўрни катта. Ким ҳаёти ва фаолиятида нималарга эришган бўлса, уларда устозларнинг алоҳида ҳиссаси бор. Шубҳасиз, китоб қаҳрамонлари суд тизимида кўпларнинг устози ҳисобланади, айримлар бевосита уларнинг қўл остида ишлаб, касб сир-асрорларини ўрганган бўлса, яна кўплар серқирра фаолиятига ҳавас қилиб, намуна олишга олишга ҳаракат қилгани ҳам рост. Мамлакатимиз ҳуқуқий тараққиётига муносиб ҳисса қўшган устозларнинг намунали ҳаёти ва фаолиятини ҳақли эътироф этмоқ шогирдлар бурчидир. Ҳазрат Навоий айтганларидек, “ҳақ йўлида ранж ила” сабоқ берган устозлар ҳақида китоб нашр этилиши шогирдларнинг лоақал “бир ганж ила” миннатдорлигининг ифодасидир. Тадбирда иштирок этган парламентнинг ҳар икки палатаси аъзолари, Бош прокуратура, олий ўқув юртлари вакиллари, тизим фахрийлари, судьялар томонидан китоб қаҳрамонларининг осон бўлмаган ҳаёт йўли, машаққатли меҳнатлари ва уларнинг натижаларини аниқ мисоллар билан эътироф этдилар. Тақдимотда Кенгаш қарори билан “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар уларни (кўкрак нишонларини) тадбир қаҳрамонларининг қўлларидан олиш насиб қилганини эса ёқимли тасодиф дейиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Кенгаш ташаббуси билан бунгача “Ибрат мактаби” туркумидан “Уч машҳур ўзбек аёли”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юристлар Алишер Мардиев, Унсум Астанова ва Бахтиёр Мирбобоевларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида “Муносиб яшамоқ бахти”, “Матонатли аёл қиссаси”, “Одиллик ва оддийлик саодати” китоблари нашр этилган. Бундан ташқари йигирма нафардан зиёд суд фахрийлари ҳақида пешлавҳа тайёрлаб, улар илк сабоқ олган ўрта мактабларга тақдим қилинди. Пешлавҳалар мактабларда ёш авлод учун ибрат тимсоли бўлиб турибди.
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган: Салохиддинов Жамшид Жамолович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси лавозимига; Мирзаева Азиза Асатовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси лавозимига; Якубов Бекзод Эркинбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг раиси лавозимига; Акбутаев Элдор Бакирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимига; Убайдуллаев Жасурбек Абдурашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига; Маматбаева Мохидил Ганиевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига; Махмудова Мадина Аскарбековна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Байназаров Абдиғаффар Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.