Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар”, “Шахсий ҳуқуқлар: миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар” ҳамда “Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш” номли амалий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди. Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суди мутасаддилари, ҳуқуқшунос олимлар, экспертлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, адвокатлар, мустақил изланувчилар иштирок этган тадбирда қўлланмаларнинг аҳамияти ҳақли эътироф қилинди. Айтилдки, ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёж, уларни нашр этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бугуннинг долзарб вазифалардан бирига айланган. Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланиб, нашр этилган мазкур қўлланмалар ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни маълум даражада қондириш билан бирга жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга ҳам хизмат қилади. Хусусан, қўлланмаларда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларига оид нормаларга кенг шарҳ берилган, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга доир низолар судларда кўриб чиқилишининг ҳуқуқий асослари ҳам тадқиқ қилгандики, бу одил судловни амалга оширишда керакли манба вазифасини ўтайди. Шунингдек, уларда инсоннинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси, малакали юридик ёрдам олиш, турар ва яшаш жойни танлаш, сўз ва эътиқод эркинлигига доир қонун ҳужжатлари таҳлилий ёритиб берилган. Бундан ташқари фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш, ушбу судларда ишларни кўришга оид қонунлар, Олий суди Пленуми қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар тушунарли услубда баён қилинган. Шу боис ҳам қўлланмаларни нафақат юридик олий таълим муассасалари талабалари, тадқиқотчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, балки фуқаролик ҳуқуқи йўналишида ўз билим ва кўникмаларини ошириш истагида бўлган кенг омма учун ҳам фойдали манбалар сирасига киритиш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, мазкур уч қўлланма Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган янги нормаларнинг ҳаётга изчил татбиқ этиш, хусусан, судлар томонидан конституциявий нормаларнинг тўғридан-тўғри қўлланишини таъминлаш ва инсон қадрини улуғлаш ҳамда одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тадбир бироз кечикиб бошланди. Бироқ бундан кўп безовта бўлингани йўқ. Аксинча, чиройли сабр қилиндики, таклиф этилган меҳмонларда бугун, эрта, ҳатто индинга ҳам вақт масаласи муаммо. Таклиф этилган жойлар кўп. “Йўқ” дейишнинг иложи йўқ, чунки, тадбирлар тўри уларга мунтазир. Чунки, эртага 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ушбу сана муносабати билан Судьялар олий кенгаши ҳам ихчамгина тадбир ўтказди. Таклиф этилганлар таниқли, демакки, сермухлис матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари экани боис тадбир вақтини уларнинг фурсатига қараб белгилашга тўғри келди. Шундаям “немисча ҳисоб” ўхшамагани – узрли, албатта. Бежиз айтилмаган: журналист – йил-ўн икки ой ўтаётган кунга хизмат қилади, фақат йилнинг айни шу куни журналистларга хизмат қилади. Шундай экан, байрамни унутмаган ҳолда кундалик юмушлардан ортиб, сана муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларга улгуришнинг ўзи бўлмайди. Тадбир бироз кутиш билан бошланган бўлса-да, узоқ давом этгани йўқ. Уларнинг меҳнати қисқа ва лўнда ифода ва эътироф этилди. Яъниким, жамият тараққиётини оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Хусусан, жамиятда қонун устуворлиги, ижтимоий адолатни таъминлашда журналистларнинг ҳиссаси алоҳида. Шунинг учун ҳам оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бунинг натижасида жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳити барқарор шаклланмоқда. Ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган маҳоратли журналистлар сони тобора кўпайиб бораётгани эса суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини наинки жамоатчиликнинг турли қатламларига етказишга, балки уларнинг самарадорлигини оширишга, пировардида, фуқароларнинг судга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Бунинг учун сизларга миннатдорлик билдиришга бурчлимиз. Шунингдек, кенг жамоатчиликни судлар фаолияти ҳақида очиқ ва холис ахборот билан таъминлашда ҳамкорликни изчил давом эттириш, бу борада юзага келаётган айрим тушунмовчиликларга баҳамжиҳат ечим топишга тайёрмиз. Шундан сўнг суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқий тарғибот ишлари алоҳида фаоллик кўрсатишдан ташқари тизимдаги муаммоларни холис ва асосли кўтариб чиқаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига Судьялар олий кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Мезбон-у меҳмонлар томонидан бир-бирларига яхши-яхши тилаклар, самимий истаклар айтилди. Якунда “хайр” сўзи айтилмади, балки “кўришгунча” дейилди, чунки, ҳаёт давом этар экан, фаолият ҳам давом этади, ижтимоий ҳаётда эса ҳар бир тизимнинг фаолияти оммавий ахборот воситалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар, хусусан, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Қисқа танаффуслар билан олти соатдан кўпроқ давом этган жараён якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Ёдгоров Фирузжон Рахимович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Новрузов Озоджон Ҳасанович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Муродова Дилфуза Хидировна – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Омонов Яшин Холилович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Муратов Нарзулла Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Тавбаев Шавкат Кучкарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинлансин ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Воҳидов Ғолибжон Саъдиевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Шукуров Анвар Исламович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Мавлонов Зуҳриддин Эркинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Сувонқулов Самад Муродуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Ўралов Алишер Абдукаримович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Мустафаев Отабек Владимирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Рахманов Фурқат Алибекович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Хайитов Мирзохид Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Абдуллаев Эгамназар Шамшиддинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди: Абдираимов Тулкин Мамараимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Каримов Отабек Жўраевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Бўтаев Суюн Бабанарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди; Қўчқаров Санжар Қўчқарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шерматов Шохдиёр Бахтиёрович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Махаммадиев Асрор Тошкентович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Аманов Фаррух Анваржонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти Қўқон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Шунингдек: Аллаёров Фазлиддин Мамадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хамраева Элвира Дамировна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Шерматов Беҳзод Қурбонбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Бердиев Бахром Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига; Абдуллаев Хайрулло Гайбуллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Ҳомидов Улфат Сайфуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Қултўраев Сарвар Бозорович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Джумаев Бекзод Абдувохидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига; Мамараимов Асқар Нематович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига; Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига; Тажиматов Қодиржон Жалолович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Райимов Наби Норжигитович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.