Янгиликлар

Маъмурий судлар амалиётида нима гаплар?

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг навбатдаги форуми бўлиб ўтди. Яна форумми, куни кеча бўлиб ўтмадими, дерсиз? Ҳақсиз. Рост, ўтган ҳафта Клуб худди шундай икки тадбир ўтказган эди, улар фуқаролик ва жиноят судлари судьяларининг машварати бўлиб, қандай масалалар муҳокама этилгани хабари берилганди.  Бу гал энди маъмурий судлар судьялари жам бўлдилар. Қайд этилдики, маъмурий судларда кўрилаётган низолар тоифаси тобора кенгайиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида оммавий низолар бўйича жами 11.525 та иш кўриб чиқилган бўлиб, бу ўтган йилгининг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга кўп демакдир. Кўрилган ишларнинг  қарийиб учдан икки қисми мансабдор шахсларнинг қарорларини ҳақиқий эмас, деб топишга оид, шунингдек, солиқ органлари қарори юзасидан низолашиш ҳолатлари ҳам кўпайган. Қайд этилган рақамлар аҳолининг судга бўлган ишончи янада ортиб бораётганидан далолат қилади, албатта. Шу баробарида  судьяларда бундай ишончга муносиб бўлмоқни ҳам талаб этади. Йил бошидан буён Клубнинг онлайн-платформасида маъмурий судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари  юзасидан 850 та (ўтган йили 137 та) та мавзу муҳокама этилиб, улар бўйича 21100 та (ўтган йили 969 та) муносабат қолдирилган. Маҳаллий ҳокимлик, солиқ идоралари қарорларини ҳақиқий эмас, деб топишдан ташқари ер билан боғлиқ низолар, суд ҳужжатлари ижроси бўйича давлат ижрочиларининг қарорлари ёки уларнинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан судга киритилаётган аризаларни кўриб чиқиш масаласи судьялар ўртасида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Форумда маъмурий судлар амалиётида юзага келаётган айрим  ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқлар, баъзиларидаги номувофиқликлар эҳтимоллари юзасидан фикр алмашилиб, уларнинг  ҳуқуқий ечимлари муҳокама қилинди.

26 Декабрь 2022 582

Кенгашдан сўнг: кимнинг фаолиятида қандай ўзгаришлар?

  Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги, айримларини ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилинди. Жараён очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтди. Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан: Мурадов Ўктам Қодирович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Мажидов Фаррух Комилович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Ҳомидов Улфат Сайфуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Закирова Паризод Захиджановна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Сафаров Абдулла Хусанович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Тўйчиев Акбар Нуриддинович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Қурбанов Исомиддин Бахритдинович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Норбеков Аслиддин Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Амиров Шерзод Мамарашидович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Ибрагимов Улуғбек Закиржанович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Шомуродов Азамат Саматович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Ҳайитов Фарҳод Адҳамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари: Хидирбоев Улуғбек Норбўтаевич – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига; Турапов Абдулла Зулкайнарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

23 Декабрь 2022 2308

Судьялар клубининг навбатдаги форуми: бу сафар ЖИБ судлари судьялари билан...

Йил поёнига етгани сари  амалга оширилган ишлар сарҳисоби бошланиб, яқин келажакдагилари режалаштиришга туширилади. Режалар, албаттаки, сарҳисобдан келиб чиқилади. Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг жиноят ишлари бўйича судлар судьяларининг форуми сарҳисобдан бошланди. Қайд этилдики, клубнинг электрон платформасида йил давомида 904 та мавзу муҳокама қилинган. Яъниким, жиноят ишлари  бўйича  суд амалиётида  шунча масала ва уларнинг ечимлари  юзасидан 28 мингдан кўп муносабат ва маслаҳатлар қолдирилган.  Айни рақамлар судьялар иш жараёнида озмунча ҳуқуқий жумбоқларга дуч келаётганини кўрсатади.  Айниқса, жазо тайинлашда колония турини белгилаш, Жиноят кодексининг 59-модаси (бир нечта жиноятлар учун жазо тайинлаш) ва 60-моддаси (бир нечта ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) қўллаш,  жазо тайинланганларга нисбатан колония турини танлаш, маъмурий назорат масалаларида  аниқ тушунтириш ва ҳуқуқий ечимга эҳтиёж  катта.     Форумда шу ва шу каби масалалар ҳуқуқий ечими муҳокама қилинди ва зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Олий суд пленуми қарори шаклида раҳбарий тушунтиришлар ва қонунчиликни такомиллаштириш  зарурияти муҳокама этилди. Шунингдек, судьялар дахлсизлиги таъминланишининг самарали механизмлари, Судьялар одоб-ахлоқ кодексига қўшимча киритиш ва тушунтиришлар бериш зарурияти юзасидан таклиф-мулоҳазалар ҳам ўртага ташланди. Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон судьялар клуби моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўллаш юзасидан сўровларга тушунтириш бериш ваколатига эга бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда. Судьялар клубининг асосий ишлаш платформаси унинг онлайн форуми бўлиб, бу республикамиздаги барча судьяларга ўзаро мулоқот қилиш имконини беради. Мулоқот натижалари бугунгидан тадбирларда муҳокама этилиб, муайян тўхтамга келиши эса суд амалиёти бир хиллаштиришга хизмат қилади.Пировад мақсад ҳам шу.

22 Декабрь 2022 671
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech