Янгиликлар

Изоҳга ҳожат йўқ аслида...

Исмини сир тутилган суд ходими ижтимоий тармоқ орқали Кенгашдан изоҳ cўрабдики, мазмуни шундай: қўшимча квота орқали Судьялар олий мактабига қабул қилинганлар, таҳсил тугагач, нега ўз вилоятига ишга юборилмаяпти, улар ўз ҳудудларида кадрларга бўлган эҳтиёж туфайли (қўшимча квота асосида) ўқишга кирмаганмиди? Устига устак, уларнинг айримлари бошқа йўналиш ихтисослиги бўйича судьялик лавозимига тайинланаётгани-чи? Изоҳга ҳожат йўқ, аслида. Чунки, ҳаммаси очиқ-ойдин: бўш судьялик лавозимлари учун  очиқ танлов эълон қилинишидан тортиб, танлов жараёнлари ҳамда натижалари ҳақида муттасил ахборот бериб борилмоқда. Очиқ танлов жараёнларини кузатиш учун оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, ҳатто судьялик лавозимига номзодларнинг яқин қариндошларига имконият яратилган. Модомики, очиқ  танловлар бўш судьялик лавозими учун ўтказилар экан, унда иштирок этиш ҳуқуқига эга номзодлар ихтиёрий равишда ҳужжат топширади. Қўшимча квота асосида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида таҳсил олган номзодлар хусусида ҳам шу гап. Яъниким, улар доимий истиқомат қилаётган ҳудудида бўш судьялик лавозими йўқ экан, бошқа вакант лавозимлар учун очиқ танловда иштирок этишига чеклов ҳам йўқ. Тўғри, айрим ҳудудларда судья кадрларга эҳтиёж  мавжуд. Гап шундаки, ўша ҳудудлардаги бўш судьялик лавозимлари раҳбарлик (туман, туманлараро суд раиси) ёки вилоят даражасида бўлиб, уларга  қўшимча квота асосида  таҳсил олган номзодларни тайинлашга жорий тартиб изн бермайди. Чунки, илк бор судьялик лавозимига тайинланаётган ўз фаолиятини биринчи инстанция судларида бошлайди. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялиги эса, қоида тариқасида, камида икки йиллик тажриба (стаж) талаб этади.  Айрим номзодлар бошқа ҳудудлардаги туман (шаҳар) судлари судьялигига тайинланаётгани ҳам бор гап. Бу янгилик эмас, чунки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айни амалиёт кенг қўлланиб келинади, жумладан, суд тизимида ҳам. Судьяни уй-жой билан таъминлаш ёки турар-жой ижарасига доир масалалари қонун (“Судлар тўғрисидаги” қонун, 83-модда)  даражасида тартибга солингани сабаби ҳам шунда. Энг муҳими, бундай тайинловлар судьянинг (судьялик лавозимига номзоднинг) розилиги билан амалга оширилади. Айрим номзодлар, хусусан, маъмурий ёки иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича таҳсил олганлар фуқаролик суди судьялигига тайинланаётганига келсак, бунда уларнинг хоҳиш-истагидан аввал салоҳиятига қаралади. Судьялик – шунчаки лавозим эмас. Шу боис ҳам ушбу лавозимга муносиблар очиқ танлов ва муқобиллик асосида асосида танланади, тайинлов тўғрисидаги қарор эса Кенгашнинг йигирма бир нафар аъзоси томонидан коллегиал тартибда қабул қилинади. Судьялар олий кенгаши матубот хизмати

5 Сентябрь 2024 3141

Очиқ танлов якунланди: натижалар маълум

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг маъмурий ва иқтисодий ҳуқуқ йўналишида таҳсил олган яна бир гуруҳ битирувчиларни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи йиллик муддатига тайинлаш масаласи муҳокама қилинди. Якунда ўн олти нафар номзод судьялар ҳамжамиятининг аъзоларига айланди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Тўйчиев Хуршид Хамдамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Шералиев Шуҳрат Жанишбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Абдурахмонов Лочин Ғуломович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Чулиев Санжар Эшимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Сулайманбекова Хилола Улуғбековна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Рахимов Абдулла Шухратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Байбекова Машҳура Бурибайевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Хакимов Акмал Боймуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Тошпулатов Хумоиддин Мамадиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Абдуллаев Ботиржон Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Рузметов Расулбек Рузметович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Розумбетов Элмурод Камилжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Облокулов Мунис Мусинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Юлдашов Сирожиддин Артикбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Пардаев Бобуржон Мирзоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига; Турсунов Нодир Собирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

29 Август 2024 5320

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларга янги судьялар тайинланди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчилари илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Улар ўз фаолиятини  фуқаролик ишлари бўйича судларда бошлайди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Кенжаев Козим Қурбонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Бафоев Бахрилло Исмоилович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг судьяси лавозимига; Очилов Рахим Хужакулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Пўлатов Хуршид Юлдашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Худойқулов Умедилло Равшанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига; Хакимов Ойбек Бобохонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига; Бердиев Умид Хамдамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг судьяси лавозимига; Рўзиев Ўктам Улмасович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Туйчиева Барчиной Искандаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси лавозимига; Шукуров Рустам Саитқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига; Ташкулова Ойдин Насритдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига; Зайниева Шаҳноза Шамсиддиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига; Гулямова Назокат Рахимовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига; Джумаева Гулҳаё Камилжоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимига; Турсунова Наргиза Ахтамовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

27 Август 2024 6520
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech