Янгиликлар

Кенгашдан сўнг: қайси судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди?

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан  айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала  ҳам муҳокама этилажаги хабари берилганди. Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараёнда 19 нафар  судьянинг 11 нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:   Султонов Мухиддин Пўлотжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Суванқулов Анвар Рахманқул ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Сангиров Нодирбек Рахмон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Нафасов Журъат Тураевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Норматов Иномжон Исмоналиевич – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Расулов Ўктам Хайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Кукиев Музаффар Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Хасанова Мехрибон Атабаевна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Муратов Нарзулла Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинлансин ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Турсунов Хуршид Фарходович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Баҳронов Азизжон Файзуллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Судьялар олий кенгашининг ушбу қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

22 Июнь 2022 3551

А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши  қарори билан ёзма аризасига биноан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Цветков Владислав Олегович лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.Судьялар олий кенгашиматбуот хизмати

15 Июнь 2022 952

Меҳмонлар ҳаяжони, “саломга алик олмаган судьялар” ва “тишлаган жойини” узган битирувчи...

  Тошкент давлат юридик унверситетида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши мутасаддилари ва  мазкур олий ўқув даргоҳи битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. *** Мазкур тадбир бирор сана муносабати билан уюштирилгани йўқ. Шу боис унда зерикарли маърузалар қилинмади. Баландпарвоз гаплар айтилмади. Ғиж-ғиж рақамлар тилга олиниб, энсалар қотирилмади. Олий ўқув даргоҳи остонасидаёқ меҳмонларни ажиб соғинч, ширин ҳислар чулғаб олганди денг. Чунки, улар ҳам ўз вақтида мазкур даргоҳда таълим олган, ёшлигининг бир парчаси қолган масканга ташриф киши ўзгача ҳис, ўзгача ҳаяжон пайдо қилади.  Буни учрашув  бошидаёқ Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ҳам, Кенгаш аъзолари Жанагул Балкибаева ва Маликахон Қаландарова, шунингдек, Тошкент вилояти суди раиси Дилшод Тожибоев ҳам ширин орзиқиш билан эътироф этди. Шунинг таъсирида бошланган учрашув охиригача шундай самимий давом этди. Шу тариқа тадбир битирувчилар ва “казо-казо”лар  учрашуви эмас,  судьялар ҳамжамияти вакилларининг ёш ҳамкасблари билан жонли мулоқотига айланди. *** Учрашувдан мақсад-муддао ҳуқуқшунос шаҳодатини қўлга олиш арафасидаги ёшларнинг келажак режалари билан қизиқиш, керакли тавсиялар бериш баробарида уларнинг хоҳиш истакларидан келиб чиқиб, суд тизимига таклиф этиш эдики, пировард мақсадга етилди ҳисоб. Улар орасида судья бўлиш истагида юрганлар оз эмас экан. ***  Судьялик  - олий ўқув юртини битирибоқ эгаллайдиган лавозим эмас. Янги тартиб ва талабларга кўра, мазкур лавозимини эгаллаш учун шахснинг ёши ўттиз бешдан кичик бўлмаслиги ва юридик ихтисолиги бўйича камида етти йиллик иш тажрибага эга бўлиши бўлиши керак. Шунингдек, талабгор Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир йиллик судьяликка номзодларни тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаши ҳам талаб этилади. Судьялик учун зарур кўникмалар тизимнинг қуйи поғонасида ишлашдан шаклланади. Бунинг учун шароит етарли: айни пайтда умумюрисдикция судларида 72 та вакант лавозимлари мавжуд. Андижон, Тошкент ва Сурхонадарё вилояти судларида (дарвоқе, мазкур ҳудуд судлари раислари тадбирда масофадан туриб иштирок этишди) ўндан ортиқ бўш иш ўринлари (судья ёрдамчиси, девонхона мудири, архивариус ва ҳоказо) эгасини кутяпти... Кимда хоҳиш бўлса, марҳамат – ўз имкониятини синаб кўриши мумкин. *** Ҳуқуқ тизими  серқирра соҳа, ҳар бир йўналишининг ўзига яраша талаб ва тартиблари мавжуд. Бироқ, ким қайси йўналишда ишламасин, уларда битта умумий ўхшашлик бор: сувни кўрмай этик ечмайдилар! Шу соҳа этагини тутган битирувчилар  бундан мустасно эмас. Шу боис тавсия ва таклифлардан  сўнг савол устига савол ёғдириши табиий эди. Шундай бўлди ҳам. *** Бугун тизим вакилларининг моддий таъминоти ва ижтимоий муҳофазаси масаласида гап бўлиши мумкинмас. Суд аппарати ходимлари хусусида шу гап. Бу борада яхшигина тасаввурга эга бўлган битирувчиларни кўпроқ бошқа масалалар қизиқтирди. Яъниким, судьяларга босим, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари борми? Жавоб: бундай ҳолатлар  йўқ эмас. Ўтган йили одил судловга ноқонуний аралашиш бўйича тўртта шундай ҳолат аниқланди, натижада иккита жиноят, иккита маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланди. Улар орасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳам бор. Савол: қандайдир таъсирлар сабаб ноқонуний қарор чиқарганмисизлар (шу саволга жавобингиз суд тизимига кириш-кирмаслик бўйича қароримга таъсир қилади)?  Кутилмаган бундай саволга Судьялар олий кенгаши аъзоси Маликахон Каландарова чиройли жавоб берди: “Саволга мисол билн жавоб берсам. Номзодлик ишим устида ишлаётган пайтим. Илмий раҳбарим хўжалик (ҳозирги иқтисодий) суди судьяси эди. Бир куни ишхонасига бориб, суд йўлагида уч нафар судьяга дуч келдим. Саломимга уччаласи ҳам алик олмай ўтиб кетдилар. Ҳайрон бўлдим... Кейин билсам, улар ўша лаҳзаларда бир иш бўйича суд процессини якунлаб, маслаҳат хонасига кириб кетишаётган экан. Нима учун бу гапни айтяпман? Судья маслаҳат хонага кираркан, азбароий таъсир қилмаслиги учун ҳатто оддий мулоқотдан (яъни, салом-аликдан!) ўзини сақлар экан?! Мана, судья қандай бўлиши керак? “Судга таъсир кўрсатиш” деганда шу воқеа ёдимга тушади, айнан шу ҳолат сабаб менда судья бўлиш истаги туғилди. Мана, ниятимга етдим, шукр... Таъсирлар ҳақида сўрадингиз. Ҳар соҳада бўлгани каби судьялик катта матонат ва ирода талаб қилади. Қандайдир таъсирлар натижасида қонунга терс қарор чиқарган судьянинг фаолияти кўпга бормаслигига мисоллар етарли...”. *** Тадбирда масофадан туриб иштирок этаётган битирувчилардан бири тишлаган жойини узадиган чиқиб қолди (шундай бўлиш керак, аслида).  Синглимиз  Навоийдан, туман судларидан бирида иш бошлабди, бироқ ишхонаси ўзи истиқомат қилаган жойдан эллик километр узоқда экан: “Қандай ёрдам беришингиз мумкин?”. Мутасаддилар “сизнинг масалангизда вилоят суди раисига тавсия берамиз”, деди.  “Қачон?”. “Бугуноқ”. “ Кўп овора қилишмайди?”. “Судга ишга киришнинг ўзига яраша тартиби бор, айни жараён маълум вақт талаб қилади. Ҳаммаси жойида бўлса, бу ёғи тезлаштирилади...”. “ Катта раҳмат”. Қўшимча қилиндики, қайсидир битирувчи бошқа вилоятдан бўлиб, қўшни ҳудудда ишлашига тўғри келса, бошпана масаласида кўпам иккиланмасин, ижара ва бошқа масалаларда кўмак кўрсатилиб, муайян тўловлар амалга ошириб берилади. *** Шу ўринда  яна бир гап: умумюрисдикция судларида  вакант лавозимлари  кўплиги суд аппаратида ишлаш истагида бўлганлар сони озлигини эмас, балки уларга қўйилаётган талаблар юқори эканини англатади. Тайинловлар очиқ танлов асосида амалга оширилаётгани бунга яққол далил. Талабга жавоб берадиган ёшлар ҳам озмас: шу йилнинг 17 нафар битирувчи Тошкент шаҳар судларига ишга қабул қилинди. Бўлиб ўтган учрашувда эса яна уч нафар битирувчининг иш масаласи ҳал этилди. Ёдда тутиш керакки, одил судловни амалга оширишда нафақат судьялар, балки суд аппарати ходимлари ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки, улар  судга топширилган аризани қабул қилишдан тортиб, ижро варақаси беришгача бўлган  жараёнда бевосита иштирок этадилар. Шу сабабли ҳам суд аппарати ходимларининг юқори профессионал даражада тайёргарлаш талаблари ортиб бораверади.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

14 Июнь 2022 1910
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech