Янгиликлар

Етти нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Судьялар олий кенгашининг кеча бўлиб ўтган йиғилишда очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча нафар судьянинг ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Якунда Кенгаш қарори билан: Тураев Абдулхаким Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Сиддиков Музаффаржон Иброхимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Каримов Улуғбек Авазхонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. Обидов Бахтиёр Махмуджонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Кенжабаев Акмал Ахматжанович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. Эргашев Марат Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди. Олтибоев Абдихаким Маннонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

16 Февраль 2022 3416

Саккиз нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган судьяларнинг ушбу лавозимида бўлишнинг кейинги муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Очиқ танлов ва муобиллик асоси ўтган муҳокама якунида Кенгаш қарори билан: Ғаппоров Азаматжон Абдижабборович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси лавозимига; Мирзажонов Нодирбек Рустамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Абдураззаков Абдусаттор Азаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси лавозимига; Зайнабидинов Носир Сирожидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига; Мирзаев Турғунали Турсунович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг раиси лавозимига; Шомуродов Ойбек Исломович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига; Касимов Тимур Абдулазизович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига; Кенжаев Бахтиёр Тўлабоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

16 Февраль 2022 3249

Кенгаш “Ишонч телефони”га қўнғироқ бўлди. Кейин-чи?

Судьялар олий кенгашининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ бўлди. Қўнғироқ Навоий вилоятидан эдики, унда фуқаро (аёл) вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш сўраб фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига берган аризаси муаллақ қолаётгани билдирилади. Судга, хусусан, фуқаролик судига биров тўқликдан ёки шўхликдан мурожаат қилмайди. Вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш сўралган мурожаатларни-ку, айтманг?! Навоийлик аёлнинг айни шу мазмундаги аризаси қайсидир тортмада қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ачинарли эмасми?  Шу боис Кенгаш аризани ўрганиш учун Навоий вилоят судлари судьяларига малака ҳайъатига юборди. Фуқаро бежизга суддан ёзғирмабди: маълум бўлишича, унинг  арзаси (15 декабрь, 2021 йил) орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай ҳатто тегишли қайддан ўтказилмаган экан... Воқелик арзимасдай кўриниши мумкин: ҳа энди, иш бор жойда камчиликлар бўлади, деган маънода. Аммо суддаги арзимасдай  кўринган камчилик,  озгина эътиборсизлик фуқаронинг битта суд ходими ёки судьяга эмас, бутун тизимга нисбатан ишончсизлик  пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиади. Масаланинг оғриқли нуқтаси шунда. Гапни мухтасар қилсак, эътиборсизликка йўл қўйган фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг девонхона мудирига тегишли чора кўрилди.  Бу ҳали ҳаммаси эмас. Воқелик суд раисига нисбатан ишни тўғри ташкил қилиши бўйича ҳам қатор саволлар пайдо қилди. Шу боис унинг масаласи вилоят судлари судьялари малака ҳайъатига ҳавола этилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

15 Февраль 2022 2903
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech