Янгиликлар

Фарғона. Уч вилоят судьялари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Фарғонада “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзуида семинар ўтказилди. Судьялар олий кенгаши ташаббуси уюштирилган мазкур тадбир онлайн шаклида бўлиб, унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятида фаолият юритувчи судьялар ҳамда суд фахрийлари иштирок этди. Очиқ мулоқот  арзида ўтган тадбирда асосан қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатига эътиборли бўлиш, шунингдек, тизимда коррупциянинг ҳар қандай белгиларини барвақт олдини олишга эътибор қаратилди. Таъкидландики, кейинги йилларда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш,  тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш борасида ишлар амалга оширилди. Хусусан, судьялик лавозимига тайинлашнинг янги тартиблари жорий этилди. Тайинловга оид барча жараёнлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида очиқ-ошкора ўтмоқда.  Бундан ташқари судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур — психологик тест ишлаб чиқилди. Шунингдек, судьялар фаолиятини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилиб,  амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилаётир. Бундан янги тартиб ва талаблар давлатимиз раҳбарининг «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон (2020 йил 7 декабрь) ижроси доирасида амалга оширилган ишлар экани маълум. Кенгаш ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликка устувор вазифа сифатида қарамоқдаки, айни шу икки омилсиз фуқароларнинг судга бўлган ишончини янада оширишнинг иложи йўқ. Айнан очиқлик ва шаффофлик коррупция аталмиш балонинг олдини олишда муҳим восита ҳам ҳисобланади.  Тадбирда судьялар фаолиятида кўзга ташланаётган камчиликлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, суд қарорини ўз вақтида расмийлаштириш ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ижрога қаратишдаги масъулиятсизлик ҳолатлари тилга олинди, судга мурожаат қилган қилган фуқароларнинг сарсон бўлишига чек қўйиш, ягона суд амалиётини жорий этиш ва одил судлов самарадорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек,  янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, хусусан, судлар дахлсизлигини таъминлаш,  одил судловни амалга оширишда четдан аралашувларнинг олдини олишга янги нормалари тушунтирилди. Семинар давомида Судьялар олий кенгаши веб-сайтининг “Судларда коррупция фактлари тўғрисида шикоятларни йўллаш” механизми”, “2020-2021 йилларда суд тизимида аниқланган коррупция фактлари, ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари”,  судьялар одоб-ахлоқ кодекси талабларини бузиш фактлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.  Якунда қонун устуворлигини таъминлаш, тизимда очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ жорий қилиш, коррупция ҳолатларни барвақт олдини олиш бўйича  фикр алмашишди.

12 Август 2021 1417

Вояга етмаганлар билан боғлиқ суд ишларини кўриш” бўйича қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида илғор хорижий тажрибани ўрганган ва тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда жорий йилнинг 22 июль кунидан бошлаб “туман-вилоят-республика” бўғинларида фаолият юритувчи фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судьяларни “Вояга етмаганлар билан боғлиқ суд ишларини кўриш” ўқув модули бўйича қисқақисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди. Ҳозирги вақтга қадар мазкур ўқув курсида Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судьялари иштирок этдилар. Дарслар БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда (онлайн ва офлайн шаклларда) ташкил этилиб, Судьялар олий мактабининг Жиноят ҳуқуқи ва Фуқаролик ҳуқуқи кафедралари профессор-ўқитувчилари, судьялар ҳамда халқаро экспертлар томонидан олиб борилмоқда. Жумладан, Жиноят ҳуқуқи кафедраси ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро тренинг доирасида тажрибали хорижий ва миллий экспертлар томонидан: вояга етмаганларга нисбатан одил судловнинг ўзига хос хусусиятлари: миллий ва халқаро стандартлар; Вояга етмаганларга  нисбатан одил судловни амалга ошириш ва жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари, жазо тайинлаш билан боғлиқ  бўлмаган  мажбурлов чораларининг самарадорлиги; Суд муҳокамасида вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг  алоҳида жиҳатлари; Вояга етмаганларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишларни кўриб чиқиш ва махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларда судьялар учун машғулотлар ўтказилди. Ушбу тренингда ЮНИСЕФнинг “Болалар ҳимояси” дастури раҳбари Антония Людеке иштирок этиб, одил судлов соҳасида болаларни ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари ҳамда бу борада судьяларнинг махсус кўникмаларга эга бўлиши ниҳоятда муҳимлиги тўғрисида гапириб ўтди. Тренинг давомида ташкилотчилар ва судьялар ўртасида вояга етмаганларни одил судлов доирасидан чиқаришнинг процессуал имкониятлари, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни келтириб чиқарадиган криминологик омиллар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси дастурларининг самарасини ошириш йўллари борасида конструктив фаол мулоқот бўлиб ўтди. Тренинг машғулотлари цикли ҳар ҳафта тизимли равишда давом эттирилиб, мазкур малака ошириш жараёнига босқичма-босқич тарзда республиканинг барча ҳудуд судларида фаолият юритувчи судьялар қамраб олиниши мақсад қилинган.

11 Август 2021 1863

Ҳарбий суд судьялари учун ўқув курси ташкил этилди

Судьялар олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 5-9 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суд судьяларига “Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусидаги қисқа муддатли ўқув курси дастури тасдиқланди. Дастурдан кўзланган мақсад Ҳарбий суд судьяларининг суд-ҳуқуқ, сохавий ва касбий кўникмаларини оширишга қаратилган. Ўқув курсининг биринчи куни 5 июлда, “Ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда амалиётда вужудга келаётган муаммолар ва ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни судларда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида, ўқиш курсиннг иккинчи куни 7 июлда, “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар (сўнги қабул қилинган Қонун, Фармон, Қарор)” ва 3 куни 9 июлда “Судьяларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги” ва “Суд этикаси: миллий ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзуларида, қув курси видео-конференц алоқа режимида ўтказилиши белгиланиб, унда Ҳарбий суд судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирок этишди.

12 Июль 2021 1806
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech