“Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ
Ҳуқуқнинг мажбурияти ҳам бор
Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: ушбу лавозимдаги фаолиятини ким қайси ҳудудда бошлайди?
Элини севган тилини ҳам севади
Биринчи суд мажлисига қадар...
Ўзини суд қилган судья ёки дунёдаги қатор ғалати даъволар хусусида
Манипуляция ва ёшлар: троллар, нарциссизм, макиавеллизмдан огоҳ бўлинг!
“Журъат” - шунчаки айтилган сўз эмас...
Кенгашнинг 2024 йил 1- ярмидаги фаолиятига оид АХБОРОТНОМА
Судья маънавияти, одоби ва масъулияти
“Синчалак”дан бошланган ҳавас, таназзулнинг “Қиёмат”даги ифодаси ёки нега Агата Кристи?
Судьялар олий кенгашининг 2023 йилдаги фаолиятига оид Ахборотнома
Қозилик одоблари
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 28 мартда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонуни.
Кенгаш юридик шахсдир, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида» Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Кенгаш фаолиятининг асосий принциплари
Кенгаш фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, коллегиаллик, холислик, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги ва очиқликдан иборатдир.
Кенгаш ва унинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг XXII боби ва Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 4-моддаси.
Кенгаш ўз фаолиятини фақат қонунга бўйсунган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади. Кенгашнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Кенгаш қарорлари унинг мажлисида коллегиал равишда қабул қилинади.
Кенгаш аъзолари қарорлар қабул қилишда сиёсий қарашлардан ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлган ўз нуқтаи назарини ифодалайди.
Кенгашнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлидир ва унинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда биттадан овозга эгадир.
Кенгаш ўз фаолиятини очиқ тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
5-модда. Кенгашнинг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш раис, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан — жами йигирма бир нафар кишидан иборат таркибда судьялар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-717-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2021 й., 03/21/717/0892-сон)
Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 80-моддаси 4-банди.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-717-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2021 й., 03/21/717/0892-сон)
Кенгашнинг ўн бир нафар аъзоси Кенгаш раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судьялар орасидан тасдиқланади. Кенгашнинг ушбу аъзоларидан бир нафари Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари орасидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш котиби ва унинг етти нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланади.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-717-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2021 й., 03/21/717/0892-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгашнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади, Кенгашнинг қолган етти нафар аъзоси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланган ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар аъзоси Кенгаш томонидан унинг раиси тақдимига биноан Кенгашнинг шўъбаси ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси таркибига, шу жумладан мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари лавозимларига сайланади.
Кўчириб олиш pdf
Штат бирлиги
145Вакант судьялик лавозимлари
14Ишлаётган судьялар
131Вакансия фоизи
9,7Штат бирлиги
63Вакант судьялик лавозимлари
5Ишлаётган судьялар
58Вакансия фоизи
7,9Штат бирлиги
102Вакант судьялик лавозимлари
6Ишлаётган судьялар
96Вакансия фоизи
5,9Штат бирлиги
57Вакант судьялик лавозимлари
1Ишлаётган судьялар
56Вакансия фоизи
1,8Штат бирлиги
72Вакант судьялик лавозимлари
5Ишлаётган судьялар
67Вакансия фоизи
6,9Штат бирлиги
106Вакант судьялик лавозимлари
3Ишлаётган судьялар
103Вакансия фоизи
2,8Штат бирлиги
74Вакант судьялик лавозимлари
1Ишлаётган судьялар
73Вакансия фоизи
1,4Штат бирлиги
60Вакант судьялик лавозимлари
2Ишлаётган судьялар
58Вакансия фоизи
3,3Штат бирлиги
85Вакант судьялик лавозимлари
3Ишлаётган судьялар
82Вакансия фоизи
3,5Штат бирлиги
60Вакант судьялик лавозимлари
1Ишлаётган судьялар
59Вакансия фоизи
1,7Штат бирлиги
75Вакант судьялик лавозимлари
2Ишлаётган судьялар
73Вакансия фоизи
2,7Штат бирлиги
90Вакант судьялик лавозимлари
7Ишлаётган судьялар
83Вакансия фоизи
7,8Штат бирлиги
68Вакант судьялик лавозимлари
3Ишлаётган судьялар
65Вакансия фоизи
4,4Штат бирлиги
189Вакант судьялик лавозимлари
17Ишлаётган судьялар
172Вакансия фоизи
9,0